Инновация вазирига ўринбосарлар тайинланди
Ҳукумат қарори билан Шароф Рахимбердиевич Ражаббаев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Кабилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter