Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инновация вазири Буюк Британиянинг «Wiley» компанияси делегациясини қабул қилди

Инновация вазири Буюк Британиянинг «Wiley» компанияси делегациясини қабул қилди

Фото: «Facebook» / «Innovatsiya vazirligi - Мининновации - Innovation ministry»

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Буюк Британиянинг «Wiley» компанияси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида хабар берилди.

«Daryo.uz» нашрининг ёзишича, учрашув чоғида давлат илмий-техник дастурини амалга оширишда узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот маълумотлар базалари ва инновациялардан фойдаланиш, илмий ва юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик масалалари ҳам музокаралар марказида бўлган.

Учрашув якунига кўра, ўзбек олимлари, мутахассислари, талабалари учун «Wiley»нинг илмий-тадқиқот базаси ва кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини яратиш учун биргаликда иш олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.

Инглиз компанияси Ўзбекистонда ҳамкорликда мастер-класс ва тренинглар ташкил қилиш юзасидан ҳамкорликка қизиқиш билдирди. Бунда «Wiley»нинг Илмий-тадқиқот Академиясини жалб қилиш кўзда тутилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг