Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Буюк Британиянинг «Wiley» компанияси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида
хабар берилди.
«Daryo.uz» нашрининг
ёзишича, учрашув чоғида давлат илмий-техник дастурини амалга оширишда узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот маълумотлар базалари ва инновациялардан фойдаланиш, илмий ва юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик масалалари ҳам музокаралар марказида бўлган.
Учрашув якунига кўра, ўзбек олимлари, мутахассислари, талабалари учун «Wiley»нинг илмий-тадқиқот базаси ва кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини яратиш учун биргаликда иш олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.
Инглиз компанияси Ўзбекистонда ҳамкорликда мастер-класс ва тренинглар ташкил қилиш юзасидан ҳамкорликка қизиқиш билдирди. Бунда «Wiley»нинг Илмий-тадқиқот Академиясини жалб қилиш кўзда тутилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter