Инҳа университетига сўнгги кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади (фото)
Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида барча абитуриентлар учун Консультация куни бўлиб ўтди. Унда университет маъмурияти 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берди.
Абитуриентлар имтиҳон ўтказилиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш билан бирга ўқитувчилардан амалий маслаҳатлар ва қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ҳар бир абитурентга ўзининг шахсий ID рақами туширилган браслетлар тақилди.
20-21 июль кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида учинчи охирги имтиҳон бўлиб ўтади.
2019-2020 ўқув йили учун университети 420 нафар талабани қабул қилишни режалаштирган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Компютер ва дастурлаш инжиниринг йўналишида 300 нафар талаба ва Логистика йўналишига 120 нафар талаба қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари ёзма шаклда бўлиб ўтади ва ҳар бир фан учун 20 та саволни ўз ичига олади. Саволларга жавоб учун 60 дақиқа вақт берилади. Саволлар ўрта таълим дастури асосида тузилган бўлади. Компютер ва дастурлаш инжиниринг йўналишида умумий баллнинг 70 фоизиини математика, 30 фоизиини физика ташкил қилади. Логистика йўналишида имтиҳон фақат математика фанидан бўлиб ўтади.
Имтиҳоннинг ўтказилиши ва мониторинги учун Жанубий Кореядаги Инҳа университети профессорлари ташриф буюришган.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳон ўтказиладиган ҳар бир хонани кузатиш имконини берувчи онлайн трансляция йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter