Инҳа университетида инновацион лаборатория очилди
Бугун, 11 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди.
Ушбу лабораторияда университет талаба ва ўқитувчилари республикамиздаги хусусий ва давлат компаниялари учун блокчейн, нарсалар интернети, тўлдирилган реаллик, машина орқали ўқув ва компютер кўриш доираси технологияларини қўллаган ҳолда, IТ-ечимлар ишланмалари ва уларни синовдан ўтказиш ишлари билан машғул бўладилар. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лабороториянинг очилиш маросимида рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида бозор малакали IТ-мутахассисларга улкан эҳтиёж сезишини, илғор технологиялар ёрдамида аниқ вазифаларга ечим топиш Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўз малакаларини оширишларига замин яратишига эътибор қаратилди.
SAP Next-Gen Lab зарур техник ускуналар, яъни компютерлар, 3D-принтерлар, тўлдирилган реаллик гарнитуралари билан жиҳозланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter