Тошкент шаҳридаги Инҳа университети IT-инкубация марказини ташкил этиш бўйича тажриба алмашди
12 январ куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида университет ҳузуридаги IT-инкубация марказини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти вакиллари иштирок этдилар.
Ректор в.б. Музаффар Жалолов қисқа нутқ сўзлади. Сўнгра фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологик қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Зафар Давлатов ҳамда ҳамкорлик ва ҳомийликни ривожлантириш бўлими раҳбари Гулшан Ҳайитова Инҳа университети инкубация маркази қандай пайдо бўлганлиги, мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари, талабаларнинг стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва келажакдаги ривожланиш режалари ҳақида тақдимот қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter