Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита сўз 750 минг долларга сотилди — «Википедия»

Иккита сўз 750 минг долларга сотилди — «Википедия»

Уэлснинг «iMac» компьютери.

Фото: «Christie’s»

«Википедия» онлайн-энциклопедиясида жойлаштирилган илк ёзув — «Салом, дунё!» (2001 йил) «Christie’s» аукционлар уйи ташкиллаштирган савдоларда NFT шаклида (ўзаро алмашилмайдиган токен) $750 мингга сотилди.

Ушбу лот «Википедия асосчиси Жимми Уэлс томонидан сотувга қўйилганди.

«Википедия»даги илк ёзув скриншоти ва унга ҳаволалар, шунингдек, энциклопедияга асос солингандан бери тўпланган маълумотлар базаси ва скриптлари токен шаклига ўтказилган. Кимошдида, қолаверса, Уэлс 2000 йилда интернетга уланган ва «Википедия»ни ишлаб чиқишда қатнашган «iMac» компьютери ҳам сотилган. Бу компьютер 187,5 минг долларга баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг