Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки талаба қандай қилиб «Apple»ни салкам миллион долларга «туширди»?

Икки талаба қандай қилиб «Apple»ни салкам миллион долларга «туширди»?

АҚШда хитойлик икки нафар талаба билан боғлиқ можаро қўзғалди. ФБР суриштириб билса, Орегон штатида яшовчи чинлик икки фуқаро —  Яньянь Чжоу ва Цюянь Цзян ўзлари тузган фирибгарлик схемаси орқали кимсан «Apple» компаниясини қарийб миллион долларга чув тушириб кетишган.

Талабаларнинг режаси жуда оддий, аммо самарали эди: улар «Apple»нинг сервис марказларига қалбаки «iPhone»ларни «таъмирлатишга» беришган: компания тузата олмаган телефонларини янгисига алмаштириб бериши эса ҳеч кимга сир эмас...

Схема қанчалик пул келтиришини солиштириб билса бўлади: таъмирталаб қалбаки «айфон — 30 доллар, тузатиб бўлмас смартфон ўрнига бериладиган «айфон» — ўртача 600 доллар.

Қизиғи, топширилган қурилмаларнинг «оригиналлиги»ни текшириш сервислардаги ходимларнинг хаёлига ҳам келмаган. Ишламаяптими, бас, ўрнига янгисини жўнатиб юбораверишган.

Талабалардан бирининг квартираси.

Хуллас, икковлон компаниянинг авторизациядан ўтган сервисларига 3069 маротаба (!) мурожат қилиб, 1493 мартасида яп-янги «коробка айфон»ли бўлишган. Кейин эса буларни ўз юртларига «экспорт қилишган»: қариндошларига, ҳамтовоқларига йўллашган, онлайн майдончалар ва ижтимоий тармоқларда пуллашган.

Икки талаба бир бўлиб корпорацияга 895 800 долларлик зарар етказган. Чжоу ноқонуний экспорт, Цзян эса контрафакт товарлар савдоси билан билан шуғулланганликда айбланяпти. Улар 10 йилгача панжара ортига юборилиб, етказилган зарар бадалига 2 миллион доллар жарима тўлашлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг