Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ICTWEEK UZBEKISTAN 2022: «Яшил» рақамли ривожланишни тезлаштириш учун Huawei ечимлари

ICTWEEK UZBEKISTAN 2022: «Яшил» рақамли ривожланишни тезлаштириш учун Huawei ечимлари

Самарқанд шаҳрида йилнинг энг ёрқин ва энг муҳим тадбирлардан бири — ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Маҳаллий ва минтақавий АКТ ҳамжамиятининг фаол аъзоси ҳисобланган Huawei ICTEXPO ахборот технологиялари кўргазмасида ва ҳафталик дастури доирасидаги сессияларда ўзининг рақамли ечимларини тақдим этмоқда. Жорий йилда асосий эътибор АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича инновацияларга, жумладан, 5G тармоғидан фойдаланиш доирасини янада кенгайтириш, энергия тежовчи ва «яшил» АКТ технологияларини жорий этиш, шунингдек, рақамли энергетикани ривожлантириш, саноат ва давлат секторини рақамлаштиришга қаратилмоқда.

ICTWEEK Uzbekistan тажриба алмашиш ва замонавий технологиялар ва инновацион ютуқларни намойиш этиш учун гавжум майдон бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. «Рақамли Ўзбекистон» стратегиясини амалга оширишдаги илдам қадамларни ҳисобга олган ҳолда, тадбир Ўзбекистон IT-бозорини кенгайтириш ва ривожлантириш, минтақавий ҳамкасблар билан рақамли ривожланиш ва телекоммуникация соҳасини янада мустаҳкамлаш бўйича режаларни муҳокама қилиш, шунингдек, мамлакатнинг барқарор ривожланишида технологияларнинг ўрни ҳақида одамларга кўпроқ маълумот етказиш ва Ўзбекистон аҳолиси ўртасида IT-соҳасини оммалаштириш учун муҳим майдон вазифасини бажаради.

«Huawei компанияси 23 йилдан ортиқ вақтдан бери маҳаллий алоқа операторлари, давлат сектори ва экотизим бўйича ўзининг ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришда, хусусан 2G тармоғини жорий этиш ва ўрнатилган алоқани ривожлантиришдан бошлаб 5G ни ишга тушириш, булутли технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишгача бўлган барча лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда. ICTWEEK — IT соҳасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва Ўзбекистоннинг истиқболли инновациялар асосидаги салоҳиятини очиш имкониятларини намойиш этиш учун ўтказилаётган энг муҳим тадбирдир. Бугун биз давлатни рақамлаштиришни тезлаштириш ва мамлакатнинг «яшил» ривожланиш бўйича режаларини амалга оширишга ёрдам берадиган ечим ва ишланмаларимизни тақдим этаётганимиздан мамнунмиз», — деди Huawei Ўзбекистон директори Чен Сзякаи.

ICEXPO кўргазмасида компания алоқа операторлари учун асосий ечимларнинг афзалликларини, шу жумладан қуйидагиларни намойиш этди:

• Барча сценарийларни қўллаб-қувватлаш ва табақалаштирилган тажриба тақдим этилишининг кафолатланишини таъминловчи интеллектуал мултисервисли транспорт тармоқлари;
• Интернет тармоғи гигабит сервисини таъминлашнинг янги тури сифатида FTTR кенг полосали уланиш учун юқори даражадаги ечимлар;
• Операторларга хизмат кўрсатиш, тармоқни ривожлантириш ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш нуқтаи назаридан бизнес мақсадларига эришишга ёрдам берадиган 5G таянч тармоқларининг конвергент ечимлари.

АКТ маҳсулотларининг тўлиқ портфелига эга бўлган Huawei турли тармоқлар ва саноатга ақлли кампус ечимлари, катта маълумотлар аналитикалари, сунъий интеллект ва суперкомпютер марказлари, шунингдек, тўлиқ стекли маълумотларни қайта ишлаш марказлари учун ечимларга асосланган рақамли технологияларни жорий этиш имкониятларини тақдим этади.

FusionDC 1000B янги авлод йиғма модулли маълумотларни қайта ишлаш маркази АКТ конвергенцияси сценарийлари учун мослашувчан конфигурация ва сиғимни тезкор кенгайтиришни қўллаб-қувватлайдиган модулли инфратузилма ечимидир. Барча модуллар заводда олдиндан тайёрланган бўлиб, обектда иш юкини камайтириш, юқори сифатни кафолатлаш ва қисқа муддатда кенг ёйиш имконини беради. Ўзбекистон электрон ҳукумати учун маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини ишга тушириш бўйича яқинда амалга оширилган лойиҳа мамлакатимизда рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш учун булутли технологияларни жорий этишнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади.


Булутли технологиялар бўйича мутахассислар Ўзбекистондаги маҳаллий мижозларни АКТ инновациялари соҳасида қўллаб-қувватлаш учун илғор технологиялар ва йирик ҳисоблаш қувватидан тенг даражада фойдаланиш имкониятини тақдим этишга қодир HUAWEI CLOUD базасидаги оммавий булутли платформаларни кенгайтириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Кўргазма стендида асосий эътибор барча ссенарийлар бўйича ақлли фотоэлектр тизимларини яратиш, хусусан ишлаб чиқариш, тижорат ва саноат секторига мўлжалланган йирик электр станцияларни ташкил этиш ва маиший қуёш электр станциялари бозорини яратиш учун «яшил» ечимларни интеграциялаш, куч энергетикасини ривожлантириш ва энергияни сақлашга қаратилди. Huawei глобал мижозлари ва ҳамкорлари билан биргаликда минглаб саноат ва уй хўжаликларига фойда келтириш, углерод нейтраллигига эришишни тезлаштириш ва биргаликда «яшил» келажакни қуриш учун фотоэлектр тармоқларини асосий энергия манбаи сифатида тақдим этмоқда.

Ақлли қурилмалар ишқибозлари учун компания Ўзбекистон бозорига Huawei Nova Y70 ва Huawei Nova Y90 каби янги смартфонларни, шунингдек, Р50 смартфонлар сериясини ва бир қатор аксессуарларни тақдим этди.

Huawei АКТ ҳафталигининг Бош ҳомийси сифатида барчани ўз кўргазма залига, шунингдек ICTWEEK 2022 доирасидаги тадбирларда иштирок этишга таклиф қилади, бунда компания маърузачилари компаниянинг Ўзбекистон ва бутун Евроосиё минтақасининг рақамли ривожланиши борасидаги қарашлари билан ўртоқлашадилар. ICTWEEK 2022 2022-йилнинг 24-27 октябр кунлари Silk Road Samarkandда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг