
ICTWEEK UZBEKISTAN 2022: «Яшил» рақамли ривожланишни тезлаштириш учун Huawei ечимлари
Самарқанд шаҳрида йилнинг энг ёрқин ва энг муҳим тадбирлардан бири – ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. Маҳаллий ва минтақавий АКТ ҳамжамиятининг фаол аъзоси ҳисобланган Huawei ICTEXPO ахборот технологиялари кўргазмасида ва ҳафталик дастури доирасидаги сессияларда ўзининг рақамли ечимларини тақдим этмоқда.