«Huawei» янги операцион тизимини бир миллионта смартфонга ўрнатди
Хитойнинг «Huawei» компанияси янги — «HongMeng» операцион тизими ўрнатилган смартфонларининг биринчи партиясини чиқарди. Бу ҳақда «ChinaDaily» газетаси «Rosenblatt Securities» брокерлик компанияси хабарига асосланиб ёзмоқда.
Нашрга кўра, янги «оперативка» 1 миллион дона қурилмада синаб кўрилади. «HongMeng» андроид-иловаларни, кенгайтирилган хавфсизлик созламаларини қўллаши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати Хитойга қарши савдо урушлари доирасида «Huawei»ни ҳам «нишонга олиши» оқибатида хитойлик техногигант америкалик ҳамкорларисиз қолганди. Энди ўз ишланмалари, хусусан, операцион тизимини татбиқ этишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter