Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei Mate 50 флагмани бир сутка ичида қўлма-қўл бўлиб кетди

Huawei Mate 50 флагмани бир сутка ичида қўлма-қўл бўлиб кетди

Фото: Mydrivers.com

Huawei компанияси 2022 йилдаги асосий флагмани тақдимотини ўтказди — Mate 50 сотувга чиқди.

Хитойдаги асосий савдо майдонларида (Huawei Mall, JD.com ва Tmall) Huawei Mate 50 смартфонлари бир суткага қолмай сотиб бўлинди.

Фото: Mydrivers.com

Айнан қанча смартфон сотилган — аниқ маълумот йўқ. Бироқ айрим маълумотларда, масалан, Huawei расмий сайтида 2,5 миллионта смартфонга буюртма тушгани айтилган.

Mate 50 туркуми тўрт смартфондан иборат: Huawei Mate 50E, 50, 50 Pro ва 50 RS Porsche Design.

Асосий модел — Mate 50E булар орасида энг арзони бўлиб, XMAGE камераси, OIS ва ўзгарувчан диафрагмага эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг