Google, Telegram, TikTok, Twitter, Zoom огоҳлантирилди!
Роскомнадзор Google, Apple, Telegram, TikTok, Meta ва бошқа IT-компанияларига Россияда офисларини очишни буюрди. Aкс ҳолда улар блоклаб қўйилиши мумкин.
Рўйхатга жами 13 та компания киритилган: юқоридагилардан ташқари, Twitter, Zoom, Discord, Twitch, Viber, Spotify, Likee ва Pinterest ҳам бор.
2022 йил 1 январга қадар улар Россияда ўз ваколатхонасини очишлари, РКН сўровларига жавоб беришлари ва ўз сайтида фикр-мулоҳаза шаклини жойлаштиришлари керак.
Рад қилганлар қидирув натижаларидан чиқариб ташланиши, реклама қилиш ҳамда Россия жисмоний ва юридик шахсларидан тўловларни қабул қилиш тақиқланиши, шунингдек, қисман ёки тўлиқ блоклаб қўйилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter