Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google қидирув тизимини тубдан ўзгартирмоқчи

Google қидирув тизимини тубдан ўзгартирмоқчи

Google сунъий интеллектга асосланган суҳбатлар, қисқароқ видеолар ва ижтимоий медиа постларини жорий этиш орқали қидирув натижаларини тақдим этиш усулини ўзгартирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Сайтда қидирув натижаларини чиқаришнинг анъанавий формати ўрнига Google фойдаланувчиларга нейрон тармоқ чатботи билан ўзаро алоқа қилиш имконини берувчи янги функциялар жорий қилинади.

Google аллақачон қатор технологияларнинг баъзиларини жорий қилишни бошлаган ва келажакда уларга кўпроқ эътибор беришда давом этади. Қидирув тизими ўз ишида бутун дунё бўйлаб ёшларнинг истакларига кўпроқ эътибор қаратмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг