GameDev Goethe ўйинлар ишлаб чиқиш инкубаторининг иккинчи мавсуми очилди (видео)
27 март куни Тошкентдаги Гёте институтида матбуот анжумани ва GameDev Goethe ўйинлар ишлаб чиқиш инкубатори иккинчи мавсумининг очилиш маросими ўтказилди. Унинг доирасида инкубатор иштирокчилари учун Open Air ташкил этилди.
Инкубатор ташкилотчиси Акмал Салиховнинг айтишича, Ўзбекистондаги илк ўйинлар ишлаб чиқиш инкубаторининг мақсади ўйинларга иштиёқи бор ёшларга маслакдошларни топиш ва ўз ўйинини ишлаб чиқишда ёрдам беришдан иборатдир. Ўйинлар ишлаб чиқишда кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар уларга бунда кўмакдош бўладилар.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда Гёте институти томонидан IT Park кўмагида барпо этилган. Инкубаторнинг 2020 йилда ўтган биринчи мавсумига бўлган қизиқиш кутилгандан ҳам ортиқ бўлиб, ташкилотчилар иштирок учун 550 та ариза қабул қилди. Иккинчи мавсумга аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 15 февралида бошланган бўлиб, ҳозирги кунда унга 700 дан ортиқ ариза келиб тушди.
Айтиб ўтиш жоизки, ўтган мавсумининг иштирокчилари жуда мамнун – инкубатор улар ўзларига маслакдошларни топишида, жамоаларга бирлашишида кўмак берди ҳамда янада кўпроқ ва яхшироқ ўйинлар ишлаб чиқишга туртки бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter