Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фильмни томоша қилишда объектларга «тегиниш» имконини берадиган 4D-кўзойнак яратилди

Фильмни томоша қилишда объектларга «тегиниш» имконини берадиган 4D-кўзойнак яратилди

Экрандаги объектларга қўл билан тегина олиш имконини берадиган 4D-кўзойнакни яратилди.

Фото: «Hi-News»

Калифорния университети ихтирочилари фильм томоша қилаётганида экрандаги объектларга қўл билан тегина олиш имконини берадиган 4D-кўзойнакни яратди, деб хабар берди «Hi-News».

Кўзойнаклар самарадорликни ошириб, фильмни томоша қилиш вақтида қўшимча ҳиссиётни юзага келтириб, фойдаланувчига том маънода «тегиниш» имконини беради. 

Кўзойнак ихтиросида миянинг кўриш қобилияти ва қўл билан тегинилганида ҳис қилиш имкониятини юзага келтирадиган соҳасини ўрганувчи нейробиологлар ҳам иштирок этган. Ушбу кўзойнак мияни алдаш учун мўлжалланган бўлиб, олимларга мия ишининг механизмини тадқиқ қилишда ёрдам беради. Бундан ташқари ихтирочиларнинг таъкидлашича, кўзойнаклар қўшимча виртуал реалликни пайдо қилишда айни муаддао.

Объект одамга «яқинлашаётганида» қурилма ичидаги кичик генераторлар ёрдамида ҳосил қилинган ҳаво оқимини ҳис қилади. Шу билан бирга, механизм муайян вақт ичида содир бўлади — идеал таъсир эффектига 800 ва 1000 микросония оралиғида эришилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг