Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермерлар маҳаллий «TikTok»да миллионлаб даромад қилишяпти — Хитой

Фермерлар маҳаллий «TikTok»да миллионлаб даромад қилишяпти — Хитой

Фото: «О Бизнесе» телеграм-канали

Douyin видеоплатформаси (TikTokнинг Хитойда қўлланилаётган тури)ни ишлатишни билган хитойлик уддабурон фермерлар қўшимча даромад олишни ўрганиб олишди. «Бизнес ҳақида» телеграм-канали ёзишича, тик-токер фермерларнинг контентдан пул ишлаши 15 бараварга ошган ва бу ўсиш давом этяпти.

Масалан, Го Ченчен исмли фермернинг 2,5 млн. обуначиси бор, бунинг ортидан у ойига 9 млн. юань атрофида даромад оляпти. АҚШ долларига ўгирилса — 1,38 млн. атрофида. Қўшимча даромад дейишга тил бормайди...

Стримерларнинг ўзлари фермер-контентларининг бунчалик оммалашишини аксарият шаҳарликлар табиатни соғинишгани ва пештахталардаги маҳсулотларга унчалик ҳам ишонишмасликлари билан боғлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг