Фарҳод Ибрагимов: «Биз криптовалюталар билан шуғулланмаймиз»
Бугун, 22 май куни Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтди. Унда ахборот технологиялари соҳасига доир бир қатор муҳим ўзгаришлар ва режалар ҳақида маълумотлар берилди.
Конференцияда сўзга чиққан «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори Фарҳод Ибрагимов MUIC қошида ташкил этилаётган Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялар бўйича ваколатли марказнинг асосий вазифалари ҳақида гапирди.
«Марказда блокчейндан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибалар, уни давлат хизматлари соҳасига жорий қилиш воситалари ўрганилади. Бу давлат хизматлари шаффофлигини ошириш, шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва давлат хизматлари кўрсатишда коррупция ҳолатларини бартараф этиш имконини беради» — деди Фарҳод Ибрагимов.
Марказ директори, шунингдек, яқинда интернет-нашрларда пайдо бўлган «Ўзбекистонда криптовалюта легаллаштирилади, марказ шу иш билан шуғулланади», қабилидаги миш-мишларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Бунга ишонмангизлар, — деди у. — Расман маълум қиламан: биз криптовалюталар билан шуғулланмаймиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter