Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» ҳушёр фойдаланувчига 40 минг доллар мукофот беради

«Facebook» ҳушёр фойдаланувчига 40 минг доллар мукофот беради

Фото: «KTVA»

Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиш борасидаги можародан кейин «Facebook» раҳбарияти ўз обрўсини қайта тиклаш йўлида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Улардан бири «Data Abuse Bounty» дастурининг ишга туширилишидир, деб хабар берди «ITC.ua».

«Data Abuse Bounty» дастурининг мақсади — ижтимоий тармоқ сиёсати қоидаларидан четга чиқиб, маълумотларни йиғаётган ёт дастурларни аниқланган фойдаланувчиларга мукофот тўлашдан иборат.

Агарда кимдадир бирорта дастур «Facebook»дан фойдаланиш қоидаларини бузаётгани ва фойдаланувчиларнинг маълумотларини бошқа бир томонга (бунда пул олиш, сиёсий ёки фирибгарлик мақсадида бўлишидан қатъи назар) тақдим этаётганлиги борасида исбот бўлса, уни «Report Data Abuse» саҳифасига юбориш мумкин. Агарда қоидабузарлик тасдиқланса «Facebook» ёт дастурни ўчиради ва унга нисбатан «ҳуқуқий чораларни кўради».

Шу билан бирга ҳушёр фойдаланувчига 40 минг доллар миқдорида мукофот пули берилади. Бу максимал сумма эмас, «Facebook» бундан ҳам ортиғини тўлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг