«Facebook» мусиқа жанрларини ўзгартиришни ўрганиб олди (видео)
«Facebook Recearch» тадқиқотчилари бир мусиқани бошқасига айлантириш (бошқа мусиқа асбоби, услуби ва жанрини) усулини яратди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Дастурчилар мазкур технологияни бир нечта композиция ижросида намойиш этди, ҳозирча робот мусиқаларни Моцарт симфониясига яхши айлантирмоқда.
Айни вақтда технологияни мукаммал деб атаб бўлмаса-да, синтезланган мусиқани таний олиш ҳам осон иш эмас. Тадқиқотчилар бир неча мусиқачи ва оддий кўнгиллилардан нейротармоқ ишини оргинал композициядан ажратишни илтимос қилиб кўрди.
Бунинг учун уларга олтита мусиқани тасодифий равишда эшитиб кўриш таклиф этилди, улар орасида фақатгина битта мусиқа ҳақиқий бўлган. Тест натижаларига кўра, аксарият одамлар Моцарт ва робот яратган композицияларини ажрата олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter