Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» ишга тушганига 15 йил тўлди

«Facebook» ишга тушганига 15 йил тўлди

«Facebook» 2004 йилнинг 4 февраль куни ишга туширилган. Ижтимоий тармоқ устида иш бошлаганида Марк Цукерберг ҳали талаба эди. Сайтнинг номи («Facebook») Цукерберг ўқиган университет деворига илиб қўйиладиган талабалар рўйхати номидан олинган.

Тармоқ академияда анча оммалашиб кетганидан сўнг уни Гарвард талабалари ўртасида ҳам тарғиб қилишга уринган Цукерберг маъмуриятнинг қаршилигига дуч келди.

Бунга жавобан тиниб-тинчимас талаба университет маълумотлар базасини бузиб кириб, ижтимоий тармоқни «зўрлаб» тарғиб қилди. Портал қисқа вақт ичида талабалар ўртасида «модага айланди».

Бугунги кунда «Facebook» фойдаланувчилари сони 1 милиарддан кўп ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг