Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ департаменти бошлиғи Ўзбекистонда сайлов тизимига АКТни жорий этиш жараёнлари билан қизиқди

ЕХҲТ департаменти бошлиғи Ўзбекистонда сайлов тизимига АКТни жорий этиш жараёнлари билан қизиқди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

2019 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Сайловлар бўйича департаменти бошлиғи А.Шлык билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтган мулоқот давомида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимига ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш жараёнлари тўғрисида батафсил хабардор этилди.

Мулоқот якунида томонлар ушбу йўналишда конструктив ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг