Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўзбекистонлик тадбиркорларга грант ажратиши мумкинми?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўзбекистонлик тадбиркорларга грант ажратиши мумкинми?

Фото: «ЕТТБ»

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамкорлигида инновация маркази резидентлари учун «АКТ саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва Ўзбекистон АТ-компаниялари учун янги имкониятлар» мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Тадбирда ЕТТБ вакиллари иштирок этиб, улар амалдаги инвестицион маҳсулотлар, хусусий компанияларга сармоя киритиш имкониятлари ва бозорда ўз салоҳияти ва рақобатбардошлигини ошириши учун кичик ва ўрта бизнесни техник қўллаб-қувватлаш воситалари ҳақида сўзлаб беришади. Грант ёрдами, шунингдек, ЕТТБдан маслаҳат ва эксперт ёрдами масалалари ҳам кўриб чиқилади.

АТ-компаниялар вакиллари Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 30дан ортиқ мамлакатларда амалга ошираётган «Кичик бизнес учун консультация» дастури билан таништирилади. Ўзбекистонда у 2017 йилнинг ноябрь ойида ўз фаолиятини давом эттира бошлаганди. 

Семинарнинг махсус меҳмони ЕТТБнинг АКТ соҳасидаги эксперти Филлип Чанг. У компаниялар учун индивидуал мураббийлик машғулотларини ўтказади.

  • Тадбир 20 июнь, чоршанба куни Инҳа университети биносида (Б корпус) бўлиб ўтади.
  • Ўтказилиш вақти: 10:00дан 12:30гача (иштирокчиларни рўйхатга олиш: 9:00дан 10:00гача).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг