Энг салоҳиятли 100 нафар ўқувчи чуқур тайёрланади
Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга «мактаб – туман – вилоят – республика» босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
«Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак», деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Ҳозир «маҳалла бешлиги» планшет ва компьютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида.
Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.
«Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина «Электрон ҳукумат» ишлаб кетди, деб айта оламиз», деди Президент.
Мутасаддиларга 1 мартга қадар «Рақамли маҳалла» ягона платформасини ишга тушириш ва «маҳалла еттилиги»ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter