Энг оммалашган илова: бир ойда 63 миллион марта кўчириб олинди
Қисқа видеороликлар тайёрлаш ва томоша қилишга мўлжалланган Tik Tok дунёдаги энг оммалашган иловага айланди. «Sensor Tower» хабарига кўра, август ойи якунларига кўра, TikTok энг кўп кўчириб олинган мобил илова бўлди.
Юклаб олишлар сони бўйича TikTok ҳам App Store, ҳам Google Play етакчиси.
Ёз фаслининг сўнгги ойида илова 63,3 миллион марта кўчириб олинган. Бу борада Бразилия ва Индонезия ҳаммадан олдинда.
«Apple» фойдаланувчилари орасида иккинчи оммалашган илова — ZOOM, андроидлар фойдаланувчилари орасида — Snack Video.
Шунингдек, Facebook, Instagram ва WhatsApp энг оммалашган иловалар саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter