Энг кўп суперкомпьютерлар қайси давлатга тегишли?
18 ноябрь куни АҚШда чоп этилган ярим йиллик Toп-500 рейтингигига кўра дунё бўйича энг кучли суперкомпьютерлар рўйхатида Хитой ўзининг мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу ҳақда «Regnum» хабар берган.
Хитойда суперкомпьютер қурилмаларининг улуши ўсишда давом этмоқда: дунё бўйича ана шундай 500 та «матох»дан 228 таси Хитойда жойлашган. Бу рейтингда тақдим этилган жами суперкомпьютерларнинг 45,6 фоизини ташкил этади. АҚШ улуши бу рўйхатда 23,4 фоиздан иборат.
Суперкомпьютерларининг қуввати бўйича ҳам Хитой Америкага яқинлашмоқда. АҚШ суперкомпьютерлари умумий қувватнинг 37,1 фоизини ташкил этса, Хитойники — 32,3 фоиз.
Июнда чоп этилган рўйхатга кўра, ўрнатилган суперкомпьютерларнинг унумдорлиги бўйича АҚШ 38,4 фоиз, Хитой эса «атиги» 29,9 фоизни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter