Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда UZONLINE абонентлари учун оптикага ўтиш деярли бeпул бўлди!

Эндиликда UZONLINE абонентлари учун оптикага ўтиш деярли бeпул бўлди!

Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» АК ўз абонентлари учун 2019 йилнинг 11 июнидан 31 декабрига қадар «Интернетга GPON технологияси асосида уланинг ва абонент қурилмасига БEПУЛ эга бўлинг!» акциясини эълон қилди.

GPON технологияси (гигабит пассив оптик тармоқ) фойдаланувчиларга интернетга уланишда максимал тезлик ва ишончлиликни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 мартдан бошлаб, FTTB ва GPON технологияси орқали уланган янги абонент (жисмоний шахс)ларга, шунингдек мавжуд абонентлар уланиш технологиясини ADSLдан FTTBга, FTTBдан GPONга ўзгартирганда, «Ўзбектелеком» АК ҳисобидан 100 метргача (UTP ва оптик) кабел тақдим этилиши белгиланган эди. Аввалроқ бу ҳақда хабар берилган.

Шундай қилиб, эндиликда UZONLINE абонентлари учун оптикага ўтиш деярли БEПУЛ!

Бугунги кунда Ўзбекистонда «мисдан оптикага» ўтиш жараёни кенг кўламда давом этмоқда. 2019 йил бошидан буён «Ўзбектелеком» АК аҳоли ва ижтимоий объектларга GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун 5000 км.дан ортиқ оптик толали алоқа линияларини ўрнатди. Йил охирига қадар Ўзбекистон бўйлаб фуқароларнинг уйларига бир неча ўн минглаб километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилади.

Компаниянинг ҳар бир фаол абоненти тезкор, ишончли ва арзон интернетга эга бўлишга интилади. UZTELECOM UNLIM сериясининг янгиланган тариф режалари аҳолига 100 Мбит/с.гача интернет хизматидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу хизматлар GPON технологияси бўйича тақдим этилади.

GPON (инглиз тилидан, Gigabit Passive Optical Network, гигабит пассив оптик тармоқ) – бу интернет, телефония ва телевидение хизматлари кафолатланган хизмат кўрсатиш сифати билан битта кабел билан таъминланган кенг полосали мультисервисли кириш тармоғидир. GPON – бу 1 Гбит/с.гача ўтказиш қобилиятига эга шахсий оптик толали канал.

«Интернетга GPON технологияси асосида уланинг ва абонент қурилмасига БEПУЛ эга бўлинг!» акциясининг шартлари жуда оддий:

  • Янги абонентлар GPON технологияси орқали (техник имконият мавжуд бўлган жойларда) интернет хизматига уланишлари;
  • 50 000 сўм ва ундан юқори абонент тўловига эга интернет тариф режасини танлаб, хизматдан камида 1 йил фойдаланишлари кифоя.

Акцияда GPON тармоғининг қамров ҳудудида бўлган барча жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистонда интернет ҳеч қачон бу қадар арзон ва тезкор бўлмаган!

«Интернетга GPON технологияси асосида уланинг ва абонент қурилмасига БEПУЛ эга бўлинг!» акцияси ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги манзилларда танишиш мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг