Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда «Facebook»ка эксклюзив видео жойлаштириш орқали пул ишлаш мумкин бўлади

Эндиликда «Facebook»ка эксклюзив видео жойлаштириш орқали пул ишлаш мумкин бўлади

Фото: «KP.UA»

«Facebook» компанияси видеога пуллик обуналарни ишга туширишни режалаштирмоқда. Фойдаланувчилар бунинг эвазига у ёки бу видео муаллифининг эксклюзив маҳсулотига кириш ва унинг обуначиси белгисини олиши мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Meduza» хабар берди.

Обуна ойига 4,99 доллар бўлади. Видео муаллифи ушбу суммадан 3,5 долларни олади – қолган фоиз «Apple» ва «Google»га ўз платформаларида транзакциялар ўтказилгани учун берилади.

Таъкидлашича, ижтимоий тармоқ видео муаллифлари «YouTube»га ўтиб кетмасликлари учун обуналарни ташкил қилмоқда. Нашр маълумотига кўра, янги функцияни синовдан ўтказиш апрель ойи ўрталарида бошланади. Дастлаб обуналар фақат видео муаллифларининг чекланган доирасига тақдим этилади.

2017 йилнинг августида «Facebook» рекламалар орқали пул ишлаш имконини берадиган «Watch» сервисини ишга туширганди. «Watch»га юкланган контент яратувчилари рекламадан келадиган даромаднинг 55 фоизини, сервис 45 фоизини олади. Ҳозирча мазкур сервисдан фақатгина АҚШда фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг