Электрон Kundalik кейинги ойдан пулли бўлади
2020/21 ўқув йили бошланишидан олдин Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимига уланган мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига қоғоз кундалик сотиб олмасликлари, унинг ўрнига электрон муқобилига обуна бўлиш лозимлигини маълум қилган эди.
Вазирликнинг янги хабарига кўра, электрон Kundalik платформаси билан ишлаш учун ажратилган синов муддати тугагани муносабати билан, энди электрон кундалик платформасининг бошқа функцияларидан фойдаланиш учун обуна бўлиш лозим бўлади.
Электрон Kundalik платформасига йиллик обуна нархи қоғоз кундаликнинг ўртача нархига тенг — 9 200 сўм. Уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун 10 фоизлик чегирма мавжуд.»
Ушбу миқдорни тўлаб, ота-она ва ўқувчининг истаган бошқа яқин қариндошлари бир календар йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади.
Электрон тўловнинг икки йўли мавжуд: пластик карта ҳамда CLICK тўлов тизими орқали. Электрон кундалик учун тўловни амалга ошириш йўриқномаси билан бу ерда танишиш мумкин.
Кундалик обунаси учун тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин.
Эслатилишича, 23 ноябрдан синов муддатининг охирги 7 куни бошланади. Ота-оналарга ўзларининг профилларидан кириш ва барча фарзандларининг кундаликларини кўра олишларини текширишлари тавсия этилади.
Kundalikда ота-онанинг битта аккаунтига ҳар бир фарзандини «боғлаш мумкин. Бунинг учун фарзандингиз таълим олаётган муассасага мурожаат қилиш лозим.
Маълумот учун: Бугунги кунга қадар 1557 та мактаб электрон Kundalik тизимида рўйхатдан ўтган, шундан 1482 мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter