Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экспертлар «Android» қуриламаларини 2 дақиқада бузиш йўлини топди

Экспертлар «Android» қуриламаларини 2 дақиқада бузиш йўлини топди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Амстердам университетининг «VUSes» тадқиқот гуруҳи эксперлари «Android» платформасида ишлайдиган смартфонларни бузишнинг янги усулини аниқлади. Мазкур технология «Glitch» номини олган, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Тажриба турли маркадаги учта гаджет устида ўтказилган.

Аниқланишича, хакерлик ҳужумини «Rowhammer» аппарат таъминотидаги нуқсон орқали амалга оширса бўларкан — у телефонни мобилm браузер ва «JavaScript» дастурлаш тилидан фойдаланган ҳолда бузиш имконини беради. Бунда зарарли код орқали смартфоннинг микроархитектурасига шикаст етказилади ва шундан сўнг хакерлар маълумотлар базасидан бемалол фойдаланиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, смарфонни бузиб кириш учун мутахассисларга икки дақиқа кифоя қилган.

Жорий йилнинг март ойида «Android» базасида ишловчи 45 моделдаги смартфонлардан вируслар аниқланган эди, улар фойдаланувчиларнинг маълумотларини ўчирилган серверга жўнатиш, шунингдек, гаджетга жосуслик дастурларини юклаш билан шуғулланган. Бир ойдан сўнг мутахассислар дунёга машҳур мессенжерлар фойдаланувчиларининг маълумотлари ўғирланаётганини ошкор қилганди. Ушбу дастурни ҳатто анитируслар ҳам аниқлай олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг