Дуров нега «Telegram»ни сотмаслигини маълум қилди
«Telegram» мессенжери асосчиси Павел Дуров ўз компаниясини сотмайди. У бу ҳақда 23 декабрь куни ўз телеграм-каналида ёзди.
«WhatsApp асосчилари каби биз компаниямизни сотмоқчи эмасмиз», — дейилади хабарда.
Дуров қўшимча қилишича, жаҳондаги фойдаланувчилар учун «Telegram» мустақил лойиҳа сифатида керак. Ушбу мессенжерда эса фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинади ва юқори сифатли сервис таъминланади.
«Telegram мукаммаллик ва яхлитликка интилаётган технологик компания намунаси бўлиши ва шундай давом этиши шарт. Биздан олдингиларнинг аламли тажрибасидан гувоҳ бўляпмизки, йирик корпорация таркибида бундай бўлиши имконсиз», — таъкидлади Дуров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter