Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг машҳур смартфон номи маълум бўлди

Дунёдаги энг машҳур смартфон номи маълум бўлди

Фото: «РИА Новости»

Жорий йил биринчи чоракда «iPhone 11» дунё бўйича энг машҳур смартфонга айланди, дея хабар берди «Omdia».

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида «Apple» 19,5 миллион дона «iPhone 11» етказиб берди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб олти миллион дона кўп дегани.

«Apple» «iPhone 11»нинг баҳоси билан унинг функционаллиги ўртасида мувозанатни топишга муваффақ бўлди. Бу эса смартфоннинг жозибадорлигини оширди», — деб ёзади «Omdia».

Машҳурлик бобида иккинчи ўрин «Samsung Galaxy A51»га насиб этди (6,8 миллион), «Xiaomi»нинг «Redmi Note 8» смартфони эса кучли учликка якун ясаб берди. Ҳаммаси бўлиб дастлабки ўнталикка «Apple» ва «Samsung»нинг тўрттадан ҳамда «Xiaomi»нинг иккита модели киритилди.

Ҳисобот муаллифлари 5G қувватига эга янги «Samsung Galaxy S20+» флагмани ютуқларига эътибор қаратишди. Ушбу моделни уч ярим миллион мижоз харид қилишган. Бу эса дунёда сотув бўйича тўққизинчи ўринни эгаллашига ва бешинчи авлод тармоқларида ишлайдиган энг машҳур смартфонга айланишига имкон берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг