Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг аниқ соат яратилди

Дунёдаги энг аниқ соат яратилди

Фото: New Scientist

Хронометражи энг аниқ соат яратилди, тадқиқотчилар ўзларининг олдинги рекордини янгилашди. Бу максимал юқори аниқликдаги соат 1 сонияга адашиши учун 39,15 млрд йил керак бўлади.

Қурилма-соат — оптик панжарада жойлашган. Унда бир ўлчамли панжарада қамалган 40 000 та стронций атомидан фойдаланилади. Соат мутлақ нул (–273,15 °C)дан атиги 1 даража юқори улушга эга ҳароратни сақлайди. Ўзига хос бу соатда «милларнинг юриши» — атомдаги электронлар бир энергетик даражадан бошқасига ўтиши билан ўлчанади.

Атом соатларининг релятив (нисбий) эффектларга сезувчанлиги аввалдан маълум эди, аммо ҳозиргисида бу 1000 баравар юқори. Янги соатдан гравитацияни энг аниқ ўлчашларда, шунингдек, умумий нисбийлик назариясини текширишда фойдаланилади. Келажакда эса қора материяни ўрганишда, Коинотни тушунишда ёрдам бериши айтилмоқда.

Тадқиқот тафсилотлари батафсил ёритилган мақола билан Arxivда танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг