Технологияга қизиқувчи ёшлар учун «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилди (фото+видео)
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ҳамкорлигида «Digital Generation Camp» лойиҳаси ишга туширилди. IT соҳасидаги мазкур лойиҳа асосида 18-22 июнь кунлари «Ёшлар оромгоҳи»да «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилиши хусусида хабар берилган эди.
Лойиҳадан асосий мақсад эркин фикрловчи, технологик трендларга қизиқувчи ёшларни дастурлаш, робототехника, медиа ва дигитал маркетинг, дизайн, киберспорт йўналишлари бўйича бирлаштириш. Бундан ташқари уларни жамоавий бўлиб ишлашларини таъминлаш, ҳамкорлик ҳамда режалаштириш қобилиятини кучайтириш кўзда тутилган.
Иштирокчилар ўқув платформа олдидан лойиҳа давомида ва кундалик ҳаётда керак бўладиган ишчи буюмлар билан таъминланиб, дигитал соҳасида 5 кун давомида амалий ва назарий тренингларда қатнашишди, IT соҳасидаги мутахассислар билан фикр алмашишди ва янги яратилаётган лойиҳалар устида иш олиб боришди. Сўнгги кун иштирокчилар ўз лойиҳаларини якка ва жамоавий тарзда тақдим этишади. Ҳар бир иштирокчи халқаро даражадаги ва иштирок сертификатлари билан муносиб тақдирланади. Лагер лойиҳа аъзолари учун бирга ишловчи жамоани яратиш орқали келажакда амалга ошириладиган лойиҳаларни жамоавий амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter