Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июндан давлат органлари ва бюджет ташкилотлари АКТ мутахассислари маошига 100 фоизлик устама қўшилади

1 июндан давлат органлари ва бюджет ташкилотлари АКТ мутахассислари маошига 100 фоизлик устама қўшилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга масъул бўлган бўлинма раҳбарлари ҳар йил якунлари бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарори асосида ахборот тизимлари, электрон давлат хизматлари ва ахборотлаштиришни жорий этиш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади.

Шунингдек, давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари уч йилда бир марта вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтиши белгиланди.

Эндиликда ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади. 

Фармоннинг тўлиқ матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг