Cолиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништирадиган сайт ишга тушди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништирадиган сайтни ишга туширди.
soliq2018.uz манзилида иш бошлаган янги веб-сайт фойдаланувчиларнинг кенг доирасини инобатга олган ҳолда ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқилди.
Сайтдаги барча маълумотлар уч бўлимда: «Юридик шахслар учун солиқлар», «Жисмоний шахслар учун солиқлар» ва «Тадбиркорлик субъектлари учун солиқлар»да жамланган. Ушбу бўлимларда солиқ тўловчи тоифаларига мос солиқ турлари кўрсатиб ўтилган.
Солиқлардан бири танланганида фойдаланувчи учун 2017 ва 2018 йилларнинг таққослама маълумотлари қулай шаклда тақдим қилинади.
Шунингдек, сайт орқали солиқ қонунчилигидаги бошқа кўплаб янгиликларни кузатиб бориш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter