Чет элда доимий яшовчи ўзбекистонликларга электрон давлат хизматлари кўрсатилади
Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрга қадар:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ҳамда «ТМЭК» ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминлаш;
▪️ давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизимини жорий этиш;
▪️чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш;
▪️хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter