ChatGPT бир кунда 50 минг долларлик электр ёқади
Сунъий интеллект тизимларини яратишда жуда муҳим ўринни ўқув жараёни, яъни ҳисоб-китоблар эгаллайди. Бу жуда кўплаб ишлаб чиқариш ускуналари ва вақт талаб этиладиган жараён. Ҳаммаёқда шов-шув кўтаришга улгурган ChatGPT сингари моделни яратиш учун қанча пул керак?
Guosheng Securities ҳисоблашича, GPT-3 табиий тилига ишлов бериш моделини яратиш учун тахминан 1,4 миллион доллар керак. Янада каттароқ модел учун сарфланажак пуллар 2 млн доллардан бошланади.
Айнан ChatGPT мисолида кўриладиган бўлса, барча фойдаланувчиларнинг сўровларига ишлов бериш учун NVIDIA A100 график процессорларидан 30 мингтадан кўпроғи керак бўлади. Шунча қурилмани ишлатиш учун кунига электр энергиясининг ўзига 50 минг долларгача сарфланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter