Бошқалар ўйлагунча... Хитой Марсни «ишғол қилмоқчи»
Хитой Марсни тадқиқ қилиш учун 2020 йилда ўз зондини учиради. Бу ҳақда Хитойнинг Ой дастури бош конструктори У Вэйжэнь журналистларга маълум қилди.
2019 йил охирида ХХР Ойга «Чанъэ-5» зондини жўнатади ва у Ой тупроғини олиб қайтганидан сўнг, келгуси йили Марсга зонд учиради. Аппарат «қизил сайёра»ни бир айланиб чиқиб, унга қўнади ва сайёрани ўрганади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 январь куни инсоният тарихида биринчи марта Ойнинг ортига айнан хитойликлар зонд қўндиришган, ҳатто пахта экишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter