Биттаям iPhone йўқ: 2020 йилнинг энг тез қувват олувчи смартфонлари (рейтинг)
2020 йилнинг энг тез қувват олувчи смартфонлари рейтинги тузилди: рўйхатни тузишда уларнинг зарядлаш сими ўтказувчанлиги тезлиги ҳисобга олинган.
Биринчи ўринда — Xiaomi Mi 10 Ultra (Хитойда Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition номи остида чиққан). Бу смартфоннинг 4500 мАс сиғимли аккумулятори 100 фоиз тўлиши учун 21 дақиқа етарли. Xiaomi Mi 10 Ultra — ярим соатга қолмай тўлиқ қувватланувчи ягона смартфон!
Эътиборли жиҳати, 2020 йилнинг энг тез қувват олувчи смартфонлари рейтингида бир дона ҳам iPhone йўқ.
Иккинчи ўринда — Realme X50 Pro (33 дақиқа).
Аккумулятори тўлишига 43 дақиқа сарфланадиган Oppo Find X2 Pro — учинчи ўринда. Бир соатга қолмай қувватини тиклай оладиган яна бир неча хил смартфон бор: Xiaomi Mi 10 Pro, Huawei Mate 40 Pro, Realme X3 Superzoom ҳамда OnePlus Nord.
Рейтинг қуйидагича:
- Xiaomi Mi 10 Ultra — 21 дақиқа
- Realme X50 Pro — 33 дақиқа
- Oppo Find X2 Pro — 43 дақиқа
- Xiaomi Mi 10 Pro — 46 дақиқа
- Huawei Mate 40 Pro — 49 дақиқа
- Realme X3 Superzoom — 56 дақиқа
- OnePlus Nord — 57 дақиқа
- OnePlus 8 Pro — 60 дақиқа
- OnePlus 8 — 63 дақиқа
- Poco X3 NFC — 63 дақиқа
- Galaxy S20 Ultra — 64 дақиқа
- Poco F2 Pro — 64 дақиқа
- Galaxy Note 20 — 70 дақиқа
- Galaxy S20 Exynos — 71 дақиқа
- Huawei P40 Pro — 74 дақиқа.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter