Битта тугмани босиб, бир неча сония ичида фотосурат сифатини яхшилаб беришга қодир веб-дастурлар
Ҳозирги кунда ҳамма смартфонда суратга олишни билади. Лекин кўплаб расмларнинг сифати яхши эмас. Буни фотомуҳаррирлар ёрдамида тўғрилаш мумкин, бироқ ким ҳам унга вақтини сарфлагиси келарди, дейсиз. Шу сабабли «Лайфхакер» бир неча сония ичида суратларингизни тўғирлаб беришга қодир онлайн-сервислар рўйхатини тақдим этди.
«Let’s Enhance»
Агарда сизда ҳажми жуда кичик сурат бўлса, мазкур сервис унинг сифатини бузмаган ҳолда ўлчамини каттартириб беради. Бунинг учун у пикселларни чўзувчи ва унга тегишли рангларни берувчи махсус интеллектли алгоритмдан фойдаланади. Бундан ташқари сервис файлларни сиқиш жараёнида юзага келадиган нуқсонларни ҳам бартараф эта олади.
«Fotor»
Бу деярли барча машҳур платформаларга мўлжалланган суратлар муҳаррири. Унинг ўзига хос жиҳати — битта тугмани босиш орқали бир зумда юкланган суратни қайта таҳрирлашида. Автоматик таҳрирлаш телефон ёрдамида олинган суратдаги барча ошиқча нарсаларни олиб ташлайди. Шунингдек, алгоритм ишини созламалар ёрдамида бошқариш ҳам мумкин.
«Improve Photo»
Мазкур сервис созламаларида ҳеч қандай нозиклик мавжуд эмас, шу сабабли у автоматик режимда ишлайди. Фойдаланувчи фақатгина яхшиланган суратнинг иккита даражасини ва улардан қай бирини сақлашни танлай олади.
«Enhance Pho.to»
Автоматик равишда турли фильтр ва созламалардан фойдаланиб, тасвирни яхшилайди. Сиздан фақатгина улардан қай бирини танлаш талаб этилади. Сервис ёрдамида тасвирдаги ёруғликни, табиийлик ва бошқа операцияларни бажариш мумкин.
«PinkMirror»
Сервис фақатгина портретлар учун мўлжалланган. Сурат юкланганидан сўнг унга «калит нуқта»ни қўйиб чиқиш керак, бу дастурга суратдаги юзни, кўзни, бурун ва лабнинг ўрнини аниқлашда ёрдам беради. Шундан сўнг у автоматик равишда бир қатор операцияларни бажариб, кўзларни ёрқинлаштиради, тишларни оқартиради ва ҳоказо. Тайёр бўлган суратни сақлаб қўйиш ёки ижтимоий тармоқда тўғридан-тўғри улашиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter