«PDP» IT касблар академияси битирувчиларининг 90 фоизи ишли бўлди
10 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «PDP» академиясига ташриф буюрди.
Шерзод Шерматов марказнинг фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқув марказда таълим олаётган тингловчилар билан суҳбат уюштирилиб, фикр ва таклифлар алмашилди.
«PDP» академияси – бу долзарб IT касблар бўйича ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув маркази. Мазкур марказда офлайн ва онлайн тарзда 10 та йўналиш бўйича курслар ўқитилиб, Android, Python, Java. iOS, Flutter, Frontend дастурлаш бўйича мутахассислар тайёрланади.
Ҳозирги кунда марказда 60 нафар ментор ва ассистенлар машғулот ўтказиб, 1,6 мингдан ортиқ тингловчилар таҳсил олади. Битирувчиларнинг сони 2 мингдан ошган бўлиб, улардан 90 фоизи иш билан таъминланган. Кўплаб битирувчилар етакчи маҳаллий ва халқаро компанияларда фаолият кўрсатмоқда.
Учрашув давомида АКТ вазири ёшларга IT таълим олишда имкониятларни янада кенгайтириш, уларни келгусида иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter