Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Биринчи ва охирги айфон — ер билан осмон...»: 2007 йилгиси ҳозиргиси билан солиштирилди (видео)

«Биринчи ва охирги айфон — ер билан осмон...»: 2007 йилгиси ҳозиргиси билан солиштирилди (видео)

Скриншот

Узоқ 2007 йили одамлар «iPhone»ни биринчи марта кўришганди. Смартфонлар ҳозир бошқача, айфонлар ҳам ўзгарган. «PhoneBuff» ютуб-канали Стив Жобс тақдим этган «iPhone» замонидан бери 12 авлод алмашган қурилманинг тезлиги қанчалик ошганини аниқламоқчи бўлишди ва энг сўнгги модел — «iPhone 12» билан тезлигини солиштиришди.

Бу смартфонларни таққослашнинг ўзи кулгили. Бир ядроли илк «iPhone» — олти ядроли «iPhone 12»га, 128 МБ оператив хотира — 4 ГБга қарши!

Смартфонларнинг тезлигидаги фарқ тадқиқотчиларни ҳаммадан кўп қизиқтирарди. Робоқўл ёрдамида ҳар икки смартфонда турли иловаларни ишга тушириб юборишди.

Тезликдаги фарқ, албатта, каттагина. «iPhone 12» биринчи даврани 40 сонияда «айланиб» келган бўлса, илк «iPhone» 1 дақиқаю 26 сонияда маррага етиб келди. Якуний ҳисоб: «iPhone 12» учун — 1 дақиқа, «iPhone» учун  —  2 дақиқаю 29 сония.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг