Бепул Wi-Fi бўлмайди: «Google» оламшумул лойиҳасини бекор қилди
Хориж оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, «Google» компанияси сайёрамиз аҳолисини бепул Wi-Fi билан таъминлашга қаратилган оламшумул «Station» лойиҳасини бекор қилди.
Мобил интернет арзонлашиб кетди, «Google» лойиҳасини амалга ошириш учун эса пичоққа илингулик бизнес-модель яратишнинг иложи бўлмади.
Компания вакилларига кўра, «Station»га энди эҳтиёж йўқ. «Google» ушбу лойиҳасини омма эътиборига биринчи марта 2016 йилда тақдим этган ва бутун дунё бўйлаб бепул интернет жорий этишга ваъда берганди.
Аммо кейинчалик лойиҳа «ўхшамади», ушбу бизнесни ривожлантиришнинг истиқболли ечимлари топилмади.
Лойиҳа бутунлай тўхтатилди, шу пайтгача ўрнатилган база станциялари эса улардан фойдаланишни истаган ҳамкорларга таклиф этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter