«Beeline Uzbekistan»нинг янги бош директори ўз лавозимидан воз кечгани айтилмоқда
2020 йилнинг октябрида Сергей Афонин муддатидан аввал ишдан олинганидан бери «Beeline Uzbekistan»да бош директор йўқ эди. Ушбу лавозимда 2021 йил 15 мартдан бошлаб Арташес Давтян иш бошлаши хабар қилинганди.
Аммо «Beeline Uzbekistan»нинг бош директори лавозимига тайинланиб бўлган Арташес Давтян Тошкентга етиб келмасданоқ ўз лавозимидан воз кечган. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Голландиянинг VEON телекоммуникация холдинг компанияси Gillette, PepsiCo ва Маrs ширкатларида тажрибага эга топ-менежер Арташес Давтянни Unitel МЧЖ раҳбари этиб тайинлаганини эълон қилган эди. Бироқ, бугунги кунда компаниядаги манбалардан маълум бўлишича, янги бош директор Beelineда ишлашни рад этганлиги сабабли унинг ташрифи бекор қилинган.
Айни пайтда VEON ўз сайтидан ҳафта бошида Давтяннинг тайинланиши ҳақидаги оммавий ахборот воситалари томонидан кенг тарқатилган пресс-релизни олиб ташлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter