«Айғоқчи кўзойнак» тақдим этилди
«Snapchat» компанияси «Spectacles V2» камераси ўрнатилган янги кўзойнакларни тақдим этди. Қурилма ўзининг олдинги версиялардан фарқли ўлароқ, оддий қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларга ўхшаб кетади, деб хабар берди «Лайфхакер».
Мазкур кўзойнаклар сувдан ҳимояланган, анча ёрқин ойналар билан жиҳозланган. «Spectacles V2» гардиши ингичка ва смартфонлар билан тез синхронлашади.
Махсус тугмани босиш орқали суратга олиш ёкини 10 сонияли видеони тасвирга тушириш мумкин. Қўшимча босишлар орқали видеони 30 сониягача узайтирса ҳам бўлади. Микрофон шамол шовқинини олиб ташлайди ва овоз баландлигини мувозанатлаштиради.
Смартфон билан синхронлаштириш учун «Bluetooth» ёқиш ва суратга олиш тугмасини етти сония босиб туриш кифоя. Шунингдек, кўзойнак аккумулятори ва хотира сиғими ҳам каттарган. Қурилма ушбу имкониятлар ёрдамида бир ҳафта ишлаш ва 70 та видеороликни тасвирга олиши мумкин.
«Spectacles V2» 3 майдан бошлаб АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Францияда, шунингдек, Европанинг яна 13 та давлатида сотувга чиқади. Кўзойнак нархи 150 долларга тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter