Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда жаҳондаги энг йирик радиотелескоп қурилмоқда (видео)

Австралияда жаҳондаги энг йирик радиотелескоп қурилмоқда (видео)

Фото: 3DNews

Австралия ғарбида бугун, 5 декабрдан улкан телескоп қурилиши бошланди.

Лойиҳа номи: SKA — «квадрат километрли антенна панжараси». Бир бутун бўлиб ишловчи ўн минглаб антенналар тахминан шунча майдонни эгаллайди. Euronews хабарига кўра, у шу пайтгача қурилган энг йирик радиотелескоп бўлади.

Австралиядаги телескоп бир неча йил аввал Жанубий Африкада ишга туширилган телескоп билан боғлиқликда ишлайди.

Жорж Фриман (Буюк Британия тадбиркорлик, энергетика ва саноат стратегияси вазири): «Қурилиш якунига етгач, бу икки телескоп сайёрамизнинг турли томонларида жойлашган қулоқлари вазифасини бажаради, коинотнинг энг олис бурчакларидаги фанда шов-шувга сабаб бўлувчи овозларни эшитиш, борлиқ, ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтириш учун хизмат қилади».

Австралиядаги телескопнинг қурилиши 2028 йилда якунланиши режалаштирилган. Улкан лойиҳада 14 мамлакат олимлари ва муҳандислари иштирок этмоқда. Таъкидланишича, телескоп олдингидан кўра осмонни 10 минг марта тезроқ сканерлаш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг