Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралия парламенти хакерлар ҳужумига учради

Австралия парламенти хакерлар ҳужумига учради

Фото: «СС0 Public Domain»

Австралияда хакерлар томонидан парламент компьютер тармоғига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «SBS» телеканали хабар берди.

Парламент мутасаддилари хабарига кўра, хакерлик хуружи аломатлари аниқлангач, зудлик билан хавфсизлик чоралари кўрилган. Айни пайтда хакерлар бирон-бир ахборот ёинки сенаторлар ва аппарат ходимларининг шахсий маълумотларини қўлга киритган-киритмагани ҳақида хабарлар йўқ.

Хакерлар парламент, сиёсий ёки сайлов жараёнларига таъсир кўрсатишга уринганми-йўқми — бу ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Австралия федерал полицияси ва Миллий киберхавфсизлик агентлиги ҳодиса юзасидан суриштирувни бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг