Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Астрономлар Қуёш яқинида янги сайёра топишди

Астрономлар Қуёш яқинида янги сайёра топишди

Фото: «Google.com»

Астрономлар Қуёш яқинида янги сайёра топишганини маълум қилишди. Агар ушбу маълумот ўз тасдиғини топса, фан учун катта янгилик бўлади.

Европалик тадқиқотчилар Қуёш яқинидаги Проксима Центавр юлдузи яқинида иккинчи экзосайёра борлигини таҳмин қилмоқда. Агар тадқиқот тасдиқланса, экзосайёрани кўриш имконини берадиган нурланишли диапазонда суратга олиш имкони пайдо бўлади.

Экзосайёранинг аввалги барча суратлари Қуёш нури таъсиридан холи бўлиши учун инфрақизил спектрда олинган. Эҳтимолий сайёрага олимлар Проксима С. деб ном қўйишган. Агар сайёра борлиги тасдиқланса, унинг массаси Ерникидан 6 марта оғир бўлади. Проксима С. қуёш атрофида 1900 кунда бир марта айланади. Аммо унда ҳаёт бўлиши имконсиз - боиси Просима С. музликдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг