Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel компаниялар Гуруҳи Европа бозорига катта қадам қўйди

Artel компаниялар Гуруҳи Европа бозорига катта қадам қўйди

Ўрта Осиёдаги энг йирик маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчиси — Artel компаниялар Гуруҳи ошхона плиталарининг хавфсизлиги Европа регламентларига мос келишини тасдиқланди.

2023 йил 17 ноябр куни Artel ошхона плиталари ишлаб чиқариш корхонаси Туркиянинг етакчи сертификатлаштириш органларидан бири томонидан СE (Conformitée Européenne) мувофиқлик сертификати билан тақдирланди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг ошхона плиталари 2016/426 «Газсимон ёқилғида ишлайдиган ускуналар ва жиҳозлар» 2016/426 GAR, 2014/35/EU Электр хавфсизлик бўйича Европа директивалари, 2014/30/EU электромагнит мослашувига мувофиқлик синовидан ўтказилди ва маҳсулотларни мувофиқлик белгиси СE билан ёрлиқлаш ҳуқуқига эга бўлди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги тан олинишига эришиш учун компания мутахассислари кўп ишларни амалга оширдилар. Ошхона плиталари намуналари EN 30-1-1 ва EN 30-2-1 Европа стандартлари талабларига мувофиқлигини текшириш учун Туркиядаги INTEGRA96 лабораториясига юборилди. Маҳсулот синовлари муваффақиятли якунланганидан сўнг сертификатлаштириш органи вакиллари ошхона плиталари ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрдилар ва ишлаб чиқариш аудитини ўтказдилар. Аудит якуни бўйича компанияга мувофиқлик сертификати ва маҳсулотларни мувофиқлик белгиси СE билан ёрлиқлаш ҳуқуқи берилди.

Шуни таъкидлаш керакки, INTEGRA96 сертификатлаштириш органи IAF (Халқаро аккредитация форуми) ва ILAC (Халқаро лабораторияларни аккредитациялаш ҳамкорлиги) халқаро ташкилотларининг тўлиқ аъзоси бўлган Туркиянинг аккредитация бўйича TÜRKAK органи томонидан аккредитация қилинган. INTEGRA96 Европа Иттифоқи томонидан газсимон ёқилғида ишлайдиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш ваколатига эга. INTEGRA96 сертификатлари халқаро миқёсда тан олинган.

Artel компаниялар Гуруҳи маҳсулот сифатини ва халқаро майдонда рақобатбардошлигини ошириш бўйича доимий иш олиб бормоқда. Бугунги кунда Artel бренди остидаги маҳсулотлар 20 дан ортиқ экспорт бозорларида намойиш этилган. Европа хавфсизлик талабларига мувофиқлик бошқа мамлакатларга экспорт қилиш учун янги уфқларни очади ва бу Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг